The Telegraph маълумотига кўра, ўтган жума куни Майамида Украина ва Европа делегациялари билан бўлиб ўтган 6 соатлик музокараларда АҚШ вакиллари Украинага урушдан кейин кучайтирилган хавфсизлик кафолатларини бериш имкониятини билдирган.
Дональд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер АҚШ Украинага Россиянинг келажакдаги эҳтимолий ҳужумига қарши янада жиддий ҳимоя чораларини таклиф қилишга тайёр эканини билдирган.
Нашрга кўра, Вашингтон шу орқали ҳудудий масала бўйича Украина ва Европа рози бўлиши мумкин бўлган келишувга эришишга умид қилган.
Бунга жавобан Киевдан Россия эгаллаб турган ҳудудларни унинг назоратида қолдиришга рози бўлиш талаб қилинган.
@Geointriga_uz