🇰🇬 «Эркаклар бузилиб кетди!» — Садир Жапаров иккинчи хотин олган қирғизистонлик эркак ҳақида гапирди
Жапаров эри иккинчи хотин олгани ва биринчи оиласини уй-жойсиз қолдиргани ҳақида мурожаат қилган аёлнинг ҳолатига муносабат билдирди.
«Эри хотини ва уч нафар фарзандини ташлаб, бошқа аёлнинг олдига кетиб, уларга ҳатто уй-жой ҳам қолдирмаган. Кейин эса укаси орқали унга қарши ариза ёздирган. Бу адолатми?» — деди Жапаров.
Президент милиция, суд ва прокуратура органларини бундай ҳолатларда холис ва адолатли иш юритишга, аёлнинг ишини қайтадан объектив кўриб чиқишга чақирди.
«Иккинчи хотинни оладиган бўлса, ҳамма нарсасини қолдириб кетсин! Эркаклар умуман бузилиб кетди!» — деди Жапаров.
У Японияни мисол қилиб, у ерда ажрашган эркак собиқ хотини ва фарзандини узоқ муддат моддий таъминлаши ҳақида ҳам фикр билдирди.
@Geointriga_uz
Post #44111
11K

- 👏 82
- ❤ 21
- 👎 11
- 👍 5
- 🤔 4
- 😁 3