Асосий фикрлар:
▪️ Савдо ва инвестиция. Мамлакатларнинг умумий иқтисодий салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш, савдо-инвестиция ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш ва эркин савдо зонасининг тўсиқларсиз ишлашини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
▪️ Қўшилган қиймат яратиш. Оддий товар айирбошлашдан босқичма-босқич ўтиб, маҳсулотни хомашёдан тайёр маҳсулотгача биргаликда ишлаб чиқариш занжирларини яратиш таклиф қилинди.
▪️ Савдо тўсиқларини бартараф этиш. Техник талабларни мувофиқлаштириш, сертификатларни ўзаро тан олиш ва давлат харидларида иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.
@Geointriga_uz
