Намойишчиларнинг бир қисми яқин атрофдаги ресторанлардан олинган мебеллар ва бошқа буюмларни полиция ходимларига отмоқда. Полиция эса ҳудудни қалқонлар билан тўсиб, кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланмоқда.
Ўқувчилар иккинчи ҳафтадирки, дарс жадвалининг ҳаддан ташқари зичлиги, ўқитувчилар етишмаслиги ва таълим тизимидаги бошқа муаммоларга қарши намойиш ўтказмоқда. Уларга талабалар, ўқитувчилар ва ота-оналар ҳам қўшилган.
Тарқалган маълумотларга кўра, намойишлар давомида 6,6 мингдан ортиқ киши қўлга олинган, уларнинг аксарияти вояга етмаганлар экани айтилмоқда.
@Geointriga_uz