🇲🇦 Олимлар 315 минг йил аввал яшаган Homo sapiens қиёфасини тиклади
Олимлар ҳозиргача маълум бўлган энг қадимги Homo sapiens вакилларидан бирининг юз қиёфасини қайта тиклади. У тахминан 315 минг йил аввал ҳозирги Марокаш ҳудудида яшаган.
Тадқиқотга Марокашдаги ғордан топилган бош суяги асос бўлган. Суяк тўлиқ сақланиб қолмагани сабабли, олимлар уни худди шу ғордан топилган бошқа қадимги одамларнинг жағ суяклари ва тишлари фрагментлари билан тўлдирган.
Шундан сўнг бош суяги асосида юзнинг юмшоқ тўқималари ҳам қайта тикланган.
Олимлар таъкидлашича, тикланган қиёфа 100 фоиз аниқ портрет эмас. Бироқ мавжуд анатомик маълумотлар асосида у қадимги инсоннинг ташқи кўринишига имкон қадар яқин ва анатомик жиҳатдан ишонарли ҳисобланади.
@Geointriga_uz
Post #43651
5.33K



- ❤ 15
- 😁 7