🇹🇷🇺🇦 Туркия Украинага Korkut зенит комплексларини етказиб берди
Туркия Украинага Korkut зенит-артиллерия комплексларини топширди. Украина қанча комплекс олгани ҳозирча маълум қилинмаган.
Туркиянинг Aselsan компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Korkut ҳаводаги нишонларга, жумладан дронлар ва қанотли ракеталарга қарши курашиш учун мўлжалланган.
Стандарт Korkut комплекси учта жанговар машина ва битта бошқарув машинасидан иборат.
Украиналик амалдорнинг маълум қилишича, тизим аллақачон жанг шароитида синовдан ўтказилган. Бироқ уни янада такомиллаштириш учун кичик техник ўзгартишлар талаб этилмоқда.
Амалдорнинг сўзларига кўра, Украина қулай нарх таклиф қилинса, қўшимча Korkut комплексларини сотиб олишга қизиқмоқда.
@Geointriga_uz
Post #43649
8.4K

- 👍 31
- 🍌 25
- 🤬 12
- ❤ 7
- 🤮 3
- 🤔 1
- 🤡 1
- 🫡 1