The Guardian нашри ёзишича, Жанубий Корея ёз бошидан бери Россияга 176 минг тоннадан ортиқ ёқилғи етказиб берган.
Июль ва август ойларида асосан дизель ёқилғиси Жанубий Корея портларида 7 та танкерга юкланган. Улар Россиянинг Владивосток портига жами 14 та қатновни амалга оширган. The Guardian маълумотига кўра, танкерларнинг учтаси Буюк Британия ва Европа Иттифоқи санкциялари остида.
Kpler маълумотларига кўра, август ойида Жанубий Корея Ҳиндистондан кейин Россияга нефть маҳсулотлари етказиб берувчи иккинчи йирик давлатга айланган. Унинг улушига Россиянинг денгиз орқали импорт қилган 368 минг тонна нефть маҳсулотининг 112 минг тоннаси тўғри келган.
Етказиб бериш ҳажми Россия нефтини қайта ишлаш заводларига қилинган зарбалар ортидан мамлакатдаги нефтни қайта ишлаш ҳажми қисқаргани фонида айниқса ошган.
@Geointriga_uz
