🇺🇸 Трамп 24 ёшли корреспондентни Оқ уй матбуот котибининг ёрдамчиси этиб тайинлади
АҚШ президенти Трамп маъмурияти 24 ёшли Бени Рэй Хармонини Оқ уй матбуот котибининг ёрдамчиси этиб тайинлади. У 2025 йил сентябридан бери Real America's Voice телеканалида корреспондент бўлиб ишлаб, Трамп маъмурияти фаолиятини мунтазам ёритиб келган. Хармони янги лавозимида бугундан иш бошлайди.
Унинг тайинлови Оқ уй матбуот котиби лавозими бўш турган бир пайтга тўғри келди. Аввалги матбуот котиби Ливитт август ойи охирида оиласи билан кўпроқ вақт ўтказиш мақсадида лавозимни тарк этган. Трамп ўшанда Ливитт ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси сифатида ишлашда ва сиёсий фаолиятда иштирок этишда давом этишини айтган.
@Geointriga_uz
Post #43576
10.7K


- 🍌 39
- 😁 15
- ❤ 14
- 🤡 5
- 🤮 2