Россия Ташқи ишлар вазирлиги хорижий фуқароларни, жумладан дипломатик ваколатхоналар ходимларини Украинада бўлмаслик ва мамлакатга сафар қилмаслик ҳақида яна бир бор огоҳлантирди.
Вазирлик Киев ва Украинанинг бошқа шаҳарларидаги ҳарбий объектларга зарбалар давом этишини маълум қилди.
Россия ТИВи хорижликлар ва дипломатларни Киевни тарк этишга чақирувчи аввалги огоҳлантириш май ойида берилганини эслатди.
Огоҳлантиришни эътиборсиз қолдирганлар юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар учун ўзлари жавобгар бўлиши таъкидланди.
@Geointriga_uz
