🇺🇿🇷🇺⚠️ Россияда вабо хавфи: Ўзбекистон ўта хавфли касалликка қарши тайёргарликни кучайтирди
Россиянинг Иркутск вилоятида 27 ёшли аёл вабо касаллигидан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганидан сўнг, Ўзбекистонда ўта хавфли юқумли касалликларга қарши тайёргарлик кучайтирилди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси маълумотига кўра, вазият Россия ваколатли идоралари ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий манбалари орқали кузатилмоқда.
Касаллик лабораторияда тасдиқланган ёки тасдиқланмагани, унинг эҳтимолий юқиш манбаи ва бемор билан алоқада бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар ўрганилмоқда.
Қўмита Ўзбекистонга ўта хавфли юқумли касалликларнинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тегишли хизматлар тайёргарлиги кучайтирилганини билдирди.
Эпидемиологик вазиятда ўзгариш юз берса, жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади.
@Geointriga_uz
Post #43456
6.72K

- ❤ 11
- 🤔 7
- 🤣 2