🇦🇷💰 Аргентина Жанубий Америкада биринчи бўлиб «олтин паспорт» дастурини ишга туширди
Дастур мамлакатга инвестиция киритиш эвазига фуқаролик олиш имконини беради. Аргентина Иқтисодиёт вазирлиги маълум қилишича, дастур доирасида аризаларни қабул қилиш йил охирига қадар бошланади.
Фуқаролик олиш учун Миллий ғазнага 350 минг доллар миқдорида қайтарилмайдиган бадал киритиш ёки 800 минг долларлик давлат облигацияларини сотиб олиш талаб этилади.
«Олтин паспорт» эгасининг 25 ёшдан ошмаган фарзандлари ва турмуш ўртоғи ҳам дастурда иштирок этиш учун ариза бериши мумкин.
@Geointriga_uz
Post #43442
6.4K

- 👎 16
- ❤ 7
- 👍 4
- 👀 1