🇴🇲🇦🇪🇮🇱 ОАВ Flydubai рейсида иккинчи учувчини пичоқлаган уммонлик учувчининг шахсини аниқлади — CNN
Учувчи Уммон фуқароси Хамам ал-Хаммами бўлиб, БААда яшаган. Унинг отаси уммонлик, онаси эса суриялик бўлган.
Учувчининг шахси исроиллик амалдор томонидан тасдиқланган.
У интернет платформаларидан биридаги профилида Oman Air компаниясида 7 йил ишлагани, 2025 йил февраль ойида ишдан бўшагани ва шу йил июнь ойида Royal Air Maroc компаниясига ўтгани кўрсатилган. У 2026 йил январь ойида ушбу компанияни тарк этган. Профилда Flydubai тилга олинмаган, аммо исроиллик амалдор ал-Хаммами ушбу компанияда атиги 8 ой ишлаганини айтган.
The Wall Street Journal'га кўра, у аввал радикал қарашлари билан боғлиқ хавотирлар сабабли Уммонда парвозлардан четлатилган. Шунга қарамай, кейинчалик Flydubai уни ишга қабул қилиб, БАА ва Исроил ўртасидаги рейсларга қўйган.
Ал-Хаммамининг ўчирилган аккаунти таҳлилига кўра, у диний қарашларга чуқур берилган ва аёлларга нисбатан нафратомуз қарашларга эга инсон бўлган.
@Geointriga_uz
Post #43426
8.74K

- ❤ 36
- 🤣 15
- 🤔 8
- 👏 7
- 🍌 6
- 😁 3
- 👎 2