🇺🇿🇷🇺 Ўзбекистонга ярим йилда 661 минг нафар меҳнат мигранти қайтди, уларнинг 84 фоизи ишга жойлашди
Бу ҳақда Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазири Ботир Зоҳидов Олий Мажлис Қонунчилик палатасида маълум қилди.
Жорий йилда давлатнинг асосий мақсади — камбағалликни тўлиқ бартараф этиш. Бунинг учун 1 миллион фуқарони доимий ишга жойлаштириш, яна 1 миллион нафарнинг даромадини қонунийлаштириш ва 6 миллион аҳолининг даромадини ошириш режалаштирилган.
Қайтган меҳнат мигрантларининг асосий қисми Россияда ишлаган. Россияда миграция қоидалари кучайтирилгани ортидан уларнинг бир қисми Ўзбекистонга қайтиб, мамлакатнинг ўзида иш билан таъминланган.
@Geointriga_uz
Post #43418
9.01K

- 🤣 73
- 😁 59
- ❤ 17
- 🤡 11
- 👍 8
- 👎 6
- 🤬 6
- 🤮 4
- 🍌 2
- 👏 1