TGViewer
Geointriga.uz Geointriga.uz @geointriga_uz · 32.3K subscribers
Post #43416 8.94K
🇮🇱🇮🇷 Собиқ агент, шунингдек, Эрон Революция қўриқчилари корпусининг махсус бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймоний билан танишгани, ракета базаси яқинидаги телефон алоқа узелига кириш имконига эга бўлгани ва 2011 йил 12 ноябрда Исроил кўрсатмаси билан у ердаги маълумотларни ўчирганини даъво қилди.

Унинг айтишича, бир неча дақиқадан сўнг объектда кучли портлаш содир бўлиб, Эрон ракета дастурининг асосчиларидан бири генерал Ҳасан Теҳроний Муқаддам ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, у давлатга қарашли Post Bank of Iran раҳбарларига пора бериш, Эрон санкцияларни четлаб ўтиш схемалари ҳақида маълумот олиш, Тожикистондаги Эрон Революция қўриқчилари корпусига алоқадор молиявий институт ишига зарар етказиш ҳамда Натанз ядровий объектига зарарланган серверларни юбориш операциясида иштирок этганини билдирди.

Iran International ўз текшируви давомида шартномалар, банк ҳужжатлари ва корпоратив реестрларни ўргангани ҳамда уларнинг айримлари собиқ агент келтирган маълумотларни қисман тасдиқлашини хабар қилди. Шу билан бирга, келтирилган операциялар ҳақидаги асосий даъволар собиқ агентнинг баёнотларига тааллуқли.


@Geointriga_uz
  • 😡 41
  • ❤ 5
  • 👍 2
  • 🍌 2
  • 😢 1
More from @geointriga_uz
  1. Oct 3, 2026🇨🇳🇺🇸 Си Цзиньпиннинг АҚШга ташрифи вақтида Дональд Трамп билан Оқ уйнинг Овал кабинети…
  2. Oct 3, 2026🇯🇵⌨️ Google столда вертикал турадиган ғайриоддий клавиатурани тақдим қилди Google’нинг Я…
  3. Oct 3, 2026🇺🇸 Трамп ҳеч қачон чарчамаслигини иддао қилди «Мен ҳеч қачон чарчамайман. Агар чарчаб қо…
  4. Oct 3, 2026Post #43461
  5. Oct 3, 2026🇷🇺🇨🇳 Россиялик руҳоний Украинада ҳалок бўлган хитойлик ҳарбийнинг тирилгани ҳақида ҳик…
  6. Oct 3, 2026🇺🇸🚨 Лос-Анжелесдаги савдо марказида отишма оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одам ушл…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →