🇺🇸🇸🇦🇶🇦 АҚШ Саудия Арабистони ва Қатарни ҳимоя қилади — уларда қўшимча Patriot тизимларини жойлаштирилди — Axios
АҚШ Эронга қарши зарбаларни қайта бошлаш эҳтимоли фонида Саудия Арабистони ва Қатардаги муҳим нефть-газ инфратузилмаси объектларини ҳимоя қилиш учун қўшимча иккита Patriot зенит-ракета мажмуаси батареясини юборди.
Нашр маълумотларига кўра, қўшимча ҳаво мудофааси тизимларининг жойлаштирилиши Ар-Риёд ва Доҳага Вашингтон уларнинг энергетика инфратузилмасини ҳимоя қилишга тайёр эканини намойиш этишга қаратилган.
Ҳар икки давлат ҳам АҚШ Эрон ҳудудига янги зарбалар берган тақдирда, Теҳрон нефть-газ объектларига жавоб зарбалари бериши мумкинлигидан хавотирда.
@Geointriga_uz
Post #43373
6.48K

- 🤣 27
- ❤ 12
- 🤮 7
- 🍌 3
- 👍 1
- 👏 1