Сенатнинг 20-ялпи мажлисида кўриб чиқилаётган қонунга кўра, 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганлик учун 25 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.
🔹 Айрим ўта оғир жиноятларда жавобгарликка тортиш муддати қўлланилмайди ва жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тақиқланади;
🔹 Болани зўравонликдан ҳимоя қилмаган, парвариш мажбуриятини бажармаган ёки болаларга зарар етказган шахсларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади;
🔹 Болалар билан ишлайдиган ходим зўравонлик содир этса, ишдан бўшатилади ва келгусида болалар билан ишлаши чекланади;
🔹 Вояга етмаганларни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилганлик ва уларга оғир шикаст етказганлик учун ҳам жазо кучайтирилади.
@Geointriga_uz