🇨🇦🇺🇸 Канададаги яҳудийлар АҚШга кўчиб ўтиш имкониятини кўриб чиқмоқда — The Jerusalem Post
Канадада яҳудийларга қарши ҳодисалар кескин кўпайиши фонида яҳудий жамоасининг айрим вакиллари АҚШга кўчиб ўтиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, синагогаларга қилинган сўнгги ҳужумлар ва ижтимоий кескинликнинг кучайиши ортидан Канададаги айрим яҳудийлар мамлакатда ўзларини хавфсиз ҳис қилмаётганини билдирмоқда. Иқтисодий қийинчиликлар ва тоқатсизлик ҳолатларининг кўпайиши ҳам вазиятни оғирлаштираётгани қайд этилган.
Канададаги яҳудийларни эҳтимолий кўчириш масаласи АҚШ сиёсатчиларининг ҳам эътиборини тортди. Флорида сенатори Скотт, Оклахома губернатори Ститт ва АҚШ президенти Трамп аввалроқ хавфсизлиги учун хавотирда бўлган канадалик яҳудийларга бошпана ёки қочқин мақомини бериш имконияти ҳақида фикр билдирган.
@Geointriga_uz
Post #43330
9.5K

- 😁 70
- ❤ 18
- 🤮 14
- 👍 5
- 😡 4
- 🍌 1