Учкўприк тумани ИИБ томонидан 5 октябрдан 5 ноябрга қадар «Турмуш» профилактик тадбири ўтказилмоқда.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — оилавий низолар, тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, нотинч оилалар билан манзилли профилактик ишларни кучайтириш ҳамда хотин-қизлар ва вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш.
Тадбир доирасида нотинч оилалар ўрганилиб, мавжуд муаммолар сабаблари аниқланмоқда. Профилактик ҳисобдаги шахслар билан индивидуал ишлар олиб борилиб, зўравонликдан жабрланган фуқароларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Шунингдек, вояга етмаганларнинг хавфсизлиги ва ҳуқуқларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Зеро, оила тинчлиги — жамият осойишталиги ва барқарорлигининг муҳим кафолатидир.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналгауланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram


