Марғилон шаҳрида оила-турмуш муносабатлари доирасида юзага келадиган низоларнинг олдини олиш, оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини таъминлаш мақсадида «Турмуш» профилактик тадбири ўтказилмоқда.
Тадбир доирасида оилавий низолар сабаб судларда мол-мулк, ер-жой ва бошқа масалалар юзасидан низолашаётган оилалар, шунингдек, оила-турмуш муносабатлари доирасида маъмурий ёки жиноий ҳуқуқбузарлик содир этгани сабабли профилактик ҳисобга олинган фуқаролар билан манзилли профилактик ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, ажрим ёқасидаги оилалар, низоли вазиятга тушиб қолган хонадонлар ҳамда тазйиқ ва зўравонликка учраган шахсларнинг муаммолари ўрганилиб, уларни қўллаб-қувватлаш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш ва салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган амалий чоралар кўрилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram


