Фарғона вилояти ИИБда навбатдаги шахсий қабул ўтказилди
Фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларни қийнаётган масалаларни чуқур ўрганиш ва қонуний ечимини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Аюбхон Рахматуллаев бошчилигида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул жараёнида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган ҳар бир мурожаат атрофлича кўриб чиқилди.
Шу куни жами 38 та мурожаат қабул қилиниб, шундан 15 таси жойида ижобий ҳал этилди. 7 та мурожаат юзасидан фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қўшимча ва комплекс ўрганишни талаб этган 16 та масала эса ижросини назоратга олиш ҳамда қонуний ечимини таъминлаш мақсадида масъул соҳалар вакилларига бириктирилди.
Фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ва самарали кўриб чиқиш, қонуний ёндашиш ҳамда натижадорликни таъминлаш борасидаги
ишлар давом эттирилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
Post #36765
3.03K







- ❤ 6
- 👍 3