🚀
Инвесторни БЕФАРҚ қолдирмайдиган Pitch қандай бўлади?Бугун “Pitch”, яъни тақдимот ҳақида гаплашамиз. Ажойиб ғояларнинг
ёмон тақдимот сабаб йўқолиб кетганини, аксинча,
кучли тақдимот туфайли ўртача ғоялар
молиялашганини кўп бор кузатганман.
Агар инвесторлар олдида чиқиш қилиш сизни ҳаяжонга солса, бу табиий. Лекин ёдда тутинг: Pitch - бу слайд ўқиш эмас, балки
инвесторни ўз дунёнгизга чорлаш санъати.
Инвестор эслаб қоладиган Pitch формуласи:
1️⃣
Оғриқдан бошланг: Инвестор ғояга эмас,
ҳал этилган муаммога сармоя киритади. Илк сониялардаёқ қуйидаги саволга жавоб беринг: “Бу муаммо нега шунчалик оғриқлики ва одамлар уни ҳал қилиш учун нега пул тўлайди?” Қуруқ гап эмас, балки ҳикоя айтиб беринг. Реал мижоз, реал вазият бўлсин.
2️⃣
Ечимингизни БИР жумла билан айтинг 10 та слайддан кейин эмас. Формула оддий: “Биз
X га
Y қилишга
Z орқали ёрдам берамиз”.
Агар Pitch шу формулага сиғмаса, демак лойиҳада ҳали равшанлик етишмайди. Афсуски...
3️⃣
Сеҳр»ни кўрсатинг: Муваффақиятли асосчи муаммо ҳақида бошқалар билмайдиган нозик жиҳатни билади. Бу - сизни ғолиб қиладиган ички интуициядур. Инвесторнинг қалбида битта фикр туғилиши керак: “
Ҳа, айнан шу жамоа бу муаммони ҳал қилади.”
4️⃣
Талаб борлигини ДАЛИЛ билан кўрсатинг. Traction бу Pitch’нинг
кислородидир. Агар сизда қуйидагилар бўлса, дарҳол кўрсатинг:
✅ Тўлов қилган мижозлар
✅ Кутиш рўйхати
✅ Пилотлар ёки демо версиялари
Агар traction ҳали бўлмаса, валидацияни кўрсатинг: 50+ мижоз билан суҳбат, тестлар, прототип фидбеклари.
5️⃣
Жамоани танитинг: Нега АЙНАН сиз? Инвесторлар дастурларга эмас, одамларга ишонишади. Нега айнан сиз шу муаммони ҳал қилишга бел боғладингиз? Нега бу стартап ҳаётингиздаги асосий миссия? Ҳаққонийлик = ишончни қуришнинг энг тез йўли деб ҳисоблайман.
6️⃣
Аниқ ASK (сўров) билан якунланг. Кўпчилик энг муҳим қисмни унутади. ASK бўлмаса бу ҳикояга айланиб қолади. ASK билан бу бизнесдур. Аниқ тайин қилинг:
•💰 $200k эвазига 10% улуш
•🤝 Стратегик шериклар
•👥 100 та тест фойдаланувчиси
💡
Муҳим маслаҳатлар:
📌
Слайдларни ўқиманг. Слайдлар гапларингизни тасвирлаши керак, ўрнингизни босиши эмас. Агар фақат ўқиб бераётган бўлсангиз унда сиз ортиқчасиз.
📌
Инвестор - ҳакам эмас. Биз сизнинг йиқилишингизни кутмаймиз, аксинча, муваффақият қозонишингизни хоҳлаймиз. Бизни бозор ҳақида ўзимиз билмаган нарсаларга ўргатинг.
📌
«Билмайман» дейишдан қўрқманг. Агар саволга жавоб йўқ бўлса, алдаманг. «Ҳозирча жавобим йўқ, лекин аниқлаштириб хабар бераман» дейиш - энг тўғри йўл деб ҳисоблайман.
Pitch бу инвесторни ҳайратга солиш эмас, балки уни сизнинг миссиянгизга шерик қилишдир.
👇
Инвесторлар сизга берган энг қийин савол нима бўлган? Изоҳларда муҳокама қиламиз.@baxrom_ceo