Кеча Алишер билан учрашиб, турли мавзуларда суҳбатлашдик. Улардан бири - қандай қилиб ўзбек асосчилари глобал бозорда муваффақият қозониши мумкинлиги ҳақида эди. Бу мавзуда мен аввал ҳам бир неча пост ёзганман.
Алишер билан бўлишган баъзи фикрларим:
- Ҳозирги кунда очилган AI соҳасида стартап тузиш учун имконият ойнаси кейинги 5–6 йил ичида ёпилиши мумкин. Кейин рақобат кучаяди ва турли соҳаларда ўз лидерлари пайдо бўлади. Албатта, яна янги имкониятлар ҳам очилиши мумкин.
- Асосчилар учун катта бозор мавжуд ва экотизими ривожланган жойларда стартап тузиш — муваффақият эҳтимолини оширади.
Энг ривожланган экотизим бу — Силикон водийси. Шунинг учун, асосчиларни айнан шу ерга олиб келиш мақсадга мувофиқ. Стартап тузиш учун энг яхши имконият — АҚШда яшовчи ватандошларимизда, чунки уларда виза муаммолари йўқ ва улар бу ерда доимий яшайдилар.
Ундан ҳам катта салоҳиятга эга қатлам — АҚШда корпорацияларда ишлайдиган мутахассислар. Уларда тажриба ҳам, саноат экспертизаси ҳам бор. Агар уларга зарур кўмак кўрсатилса, ўз кучларини стартап йўналишида синаб кўришлари мумкин.
Яна бир муҳим когорта — ривожланган мамлакатларда корпорацияларда ишлаётган ёки стартап қураётган ўзбекистонликлар. Уларни ҳам Силикон водийсидаги экотизимга жалб этиш учун имконият яратиш керак.
Менимча, Ўзбекистон "технология хаби" очиши керак — у дунёдаги турли давлатлардаги ўзбекларга Силикон водийсида стартап бошлашга ёрдам берадиган марказга айланиши мумкин. Бу ҳаб бу ердаги асосчилар йиғиладиган ва ҳамкорлик қилинадиган жой бўлиши керак.
Ундан ташқари, АҚШ ҳукумати билан музокаралар олиб бориб, фуқароларимиз учун виза олиш жараёнини соддалаштириш ва визалар муддатини узайтириш керак. Бу қадам кўпроқ иқтидорли ёшларимизни экотизимга жалб қилиш имконини беради.
@paiziev24
Post #155
865
