Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмоновнинг Хорватияга ташрифи доирасида мамлакат Савдо-саноат палатаси (HGK), Иш берувчилар ассоциацияси (HUP) ҳамда маҳаллий иш берувчилар билан музокаралар ўтказилди.
Таклиф этилаётган тизимга кўра, Хорватия иш берувчиларининг кадрларга бўлган эҳтиёжи Миграция агентлигига тақдим этилади, номзодлар эса Ўзбекистонда касб ва тил бўйича тайёрланиб, иш берувчилар иштирокида сараланади.
Давлатлараро механизм орқали танланган номзодлар учун ишлаш ва яшаш рухсатномаларини расмийлаштириш жараёнларини тезлаштириш ҳам кўзда тутилмоқда.
Айни пайтда қурилиш, пайвандчилик ва транспорт йўналишларида дастлабки амалий ишлар бошланиши режалаштирилган. Номзодлар аввал онлайн суҳбатдан, кейин эса хорватиялик иш берувчиларнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида амалий касбий синовдан ўтиши назарда тутилмоқда.
Хорватия томони маълумотига кўра, қурилиш соҳасида бошланғич иш ҳақи 1 300–1 400 евро атрофида, тасдиқланган малакага эга мутахассисларда эса юқорироқ бўлиши мумкин.
Шунингдек, туризм, меҳмонхона-ресторан хизмати, тиббиёт ва савдо соҳаларида ҳам кадрларга эҳтиёж юқори экани билдирилди.
🇬🇧EN
🇷🇺RU
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|





