Миграция агентлиги раҳбари Муҳсинхўжа Абдураҳмонов хусусий бандлик агентликлари раҳбарлари билан учрашди.
Мулоқотда хусусий сектор билан ҳамкорликни кенгайтириш, юртдошларимизни хорижда қонуний ва муносиб ишга жойлаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Фуқароларнинг маблағлари ва ишончи — ҳар бир агентликнинг масъулияти. Шу нуқтаи назардан, хизмат муддатларининг чўзилиши, шартнома мажбуриятларининг бажарилмаслиги ва ишга жойлаштирилмаган фуқароларга маблағларни қайтариш билан боғлиқ мурожаатлар танқидий кўриб чиқилди.
📌 Учрашувда қуйидаги вазифалар белгиланди:
🔹 шартномалар ва ишга жойлаштириш маълумотларини «XORIJDA ISH» тизимига тўлиқ киритиш;
🔹 фуқаролар тўловларини ҳимоя қилувчи махсус депозит механизмини амалиётга тўлиқ жорий этиш;
🔹 кетиш олдидан ҳуқуқий ва амалий тайёргарликни таъминлаш;
🔹 хорижий иш берувчилар ва дипломатик ваколатхоналар билан ҳамкорликни кучайтириш.
Шунингдек, хусусий агентликлар раҳбарларининг муаммо ва таклифларини ҳал этиш бўйича вазифалар белгиланди.
Қонуний, шаффоф ва фуқаролар манфаатини устувор қўядиган агентликлар билан ҳамкорлик кенгайтирилади. Қонунчилик талабларини бузиш ҳолатларига эса белгиланган тартибда чора кўрилади.
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|