TGViewer
Channel Public Channel
EFFECT.UZ|LIVE

EFFECT.UZ|LIVE

@effectuz_live

🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Subscribers
709
Photos
9.6K
Videos
7.7K
Links
10.2K

Showing posts older than #31855 · Back to latest

Older Posts 9 shown
Post #31854 375
Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида яна бир портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар берди.

Ҳозирча воқеа тафсилотлари келтирилмаган.
Post #31852 395
Исроил қирувчилари Теҳрондаги ерости бункерига 100 та бомба ташлади — ОАВ

Оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, Исроил қирувчи самолётлари Теҳронда жойлашган Эрон раҳбариятига тегишли ерости бункерига 100 та бомба ташлаган.

Маълум қилинишича, тахминан 50 та самолёт Али Хоманаий учун уруш вақтида ҳарбий операцияларни бошқариш мақсадида қурилган ҳукумат мажмуаси остидаги объектга зарба берган.
Post #31850 279
Эрон Баҳрайндаги осмонўпар бинога зарба берганини маълум қилди

Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (КСИР) маълум қилишича, Баҳрайнда жойлашган осмонўпар бинога зарба берилган.

КСИР иддаосига кўра, зарба берилган меҳмонхона биносида АҚШ Денгиз кучларининг Бешинчи флоти базаси офицерлари бўлган.
Post #31849 227
Давлат меҳнат инспекцияси Telegram канали "delete" номига ўзгартирилди.

Бу техник хатоми ёки қасддан ўзгартирилдими?
Post #31839 281
АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужуми фотолавҳаларда

Шероз шаҳридаги Зибошаҳр аҳоли пунктида жойлашган турар жой биноларига берилган зарба оқибатлари акс этган кадрлар тарқалди.

Маълумотларга кўра, ҳужум натижасида фуқаролар яшайдиган уйлар зарар кўрган.
Post #31838 276
Ўзбекистонда об-ҳаво кескин совуб кетиши мумкин

Жорий йилнинг 9-12 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

“Узгидромет”га кўра, 9-11 мартда Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик баъзи жойларда қорга айланади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.

10-12 март кунлари ҳаво ҳарорати: республика шимолида кечалари 7-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача, қолган ҳудудларда 11-12 мартда: кечалари 0-3 даража совуққача, кундуз кунлари 2-5 даража илиққача пасаяди.
Post #31837 297
Бугун "метан заправкалар" [фақат] ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади — Энергетика вазирлиги
Post #31836 294
АҚШ ва Исроил томонидан Эрон жанубидаги Шероз шаҳри атрофида амалга оширилган ҳужум оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, 30 нафар эса жароҳат олди. Бу ҳақда Fars агентлиги хабар берди.
Post #31835 300
Эрон Кувайтдаги АҚШ ҳарбий авиабазасига зарба берди

Эрон Кувайтда жойлашган АҚШнинг “Али ал-Салем” ҳарбий авиабазасига зарба берди.

Хабарларга кўра, зарбалар тушган ҳудудларда йирик ёнғинлар келиб чиққан. Ёнғинлар ёқилғи омборлари, авиация ангарлари ҳамда ҳарбий омборлар атрофида кузатилган.

Кувайт мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида 67 нафар ҳарбий жароҳат олган.
  • ❤ 1
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →