Эрон Кувайтдаги АҚШ ҳарбий авиабазасига зарба берди
Эрон Кувайтда жойлашган АҚШнинг “Али ал-Салем” ҳарбий авиабазасига зарба берди.
Хабарларга кўра, зарбалар тушган ҳудудларда йирик ёнғинлар келиб чиққан. Ёнғинлар ёқилғи омборлари, авиация ангарлари ҳамда ҳарбий омборлар атрофида кузатилган.
Кувайт мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида 67 нафар ҳарбий жароҳат олган.
Post #31835
301
- ❤ 1