TGViewer
Channel ✦ Verified Channel
EFFECT.UZ | Расмий канал

EFFECT.UZ | Расмий канал

@effectuz

🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Subscribers
17K
Photos
71.4K
Videos
18.6K
Links
72.6K

Showing posts older than #99009 · Back to latest

Older Posts 17 shown
Post #99008 2.88K
Centrum Air"дан навбатдаги сюрприз: 99 та йўловчи чемодансиз қолди!

Истанбул–Фарғона йўналиши бўйича учиб келган C6 316 рейси йўловчилари Фарғона аэропортига "қўли бўш" тушишга мажбур бўлишди, чунки 99 нафар йўловчининг багажи Истанбулда қолиб кетди.

Жамланган норозиликларга жавобан авиакомпания самолётга юк ортишда парвоз хавфсизлиги ва эксплуатацион чекловлар сабабли шундай қарорга келинганини айтиб, вазият учун узр сўради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 🔥 2
Post #99007 3.56K
Самарқандда маҳалла раиси келинга шилқимлик қилгани учун 5 суткага қамалди

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида маҳалла раиси аёлга Telegram орқали шаҳвоний мазмундаги хабарлар юбориб, жинсий алоқага таклиф қилгани ва порнографик видеолар жўнатгани учун жазоланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 1
Post #99006 2.98K
Токиода ўзбекистонлик етказиб берувчи 10 ёшдан катта қизга нисбатан номақбул ҳаракатда гумонланиб ушланди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99005 3.12K
Президент Администрациясида янги тайинлов амалга оширилди

Аброржон Масутович Пўлатов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари котибияти мудири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тегишли тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойиши билан амалга оширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 40
  • 🔥 12
  • 👎 1
Post #99004 3.22K
Суюлтирилган газ сотувида янги тизим жорий этилади

Ўзбекистонда 3,7 миллиондан ортиқ хонадон суюлтирилган газ билан таъминланмоқда.

Жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида аҳолига 398 минг тоннадан зиёд суюлтирилган газ етказиб берилган. 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида эса истеъмолчиларга 325,7 минг тонна газ етказиб бериш режалаштирилган.

Мурожаатлар сони ҳам 40,6 фоизга камайган. Август–сентябрь ойларида қайд этилган 3 974 та мурожаатнинг 98 фоизи ижобий ҳал қилинган.

Энг муҳими, 1 ноябрдан суюлтирилган газни биржанинг алоҳида савдо майдончаси орқали харид қилиш ва етказиб беришнинг янги тизими ишга туширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 47
  • 🔥 14
  • 👎 2
Post #99000 3.43K
Ўзбекистонда газ қазиб чиқаришни ошириш бўйича янги режалар маълум қилинди

Президент Шавкат Мирзиёевга нефть-газ соҳасидаги йирик лойиҳалар тақдим этилди.

🔹 Йил бошидан 5 та янги газ кони очилди;
🔹 80 та қудуқ 6 минг метргача ва ундан ортиқ чуқурликда бурғиланди;
🔹 4-чоракда яна 40 та қудуқ бурғилаш режалаштирилган;
🔹 3D сейсмик разведка ишлари ҳажми 5 баробарга оширилади;
🔹 Газ транспорт тизимини модернизация қилиш орқали йилига 125 млн куб метр газ тежалади.

Фарғона нефтьни қайта ишлаш заводида эса дизель ишлаб чиқариш 30 фоизга, битум 60 фоизга, авиакеросин ишлаб чиқариш 5 баробарга ошган.

Давлат раҳбари соҳадаги йирик лойиҳаларни самарали ва аниқ молиялаштириш бўйича топшириқлар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 🔥 45
  • 👍 42
  • 👎 3
Post #98999 3.23K
Халқаро сертификатга интилаётган ёшларга 151 млрд сўм ажратилди

Халқаро имтиҳонларда юқори натижа кўрсатган 74 102 нафар ёшга 151 млрд сўм компенсация тўлаб берилди.

Уларнинг 38 503 нафари қизлар, 35 599 нафари йигитлар. Энг оммабоп имтиҳон — IELTS: 54 мингдан ортиқ ёшга 125 млрд сўм қайтарилган. SAT учун ҳам 9 мингдан зиёд ёш компенсация олган.

Эътиборлиси, компенсация олганларнинг қарийб 80 фоизи 14–23 ёшдагилар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #98998 3.28K
Ишдан бўшатилган ходимларга яна бир ойлик иш ҳақи тўланади

Ўзбекистонда ишдан бўшатилган ходимларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тартиб белгиланди.

Унга кўра, ходим ишдан бўшатилганидан кейин уч ой ичида янги иш топа олмаса, уни ишдан бўшатган иш берувчи ходимга учинчи ой учун ўртача иш ҳақини тўлаши керак.

Мазкур тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 сентябрдаги 519-сон қарори билан тасдиқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #98997 3.11K
Мўйноқда янги газ манбаси аниқланди

Мўйноқ туманидаги Қоратау майдонида 3273–3213 метр чуқурликдан саноат аҳамиятига эга табиий газ ва газ-конденсат оқими олинди.

Йил якунига қадар майдонда яна бир қудуқни бурғилашни якунлаш ҳамда иккита янги қудуқда ишларни бошлаш режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 6
Post #98996 3.13K
«Пулиз кўпайсин дейди» — Бухородаги болалар қувончи Саида Мирзиёевани ҳам таъсирлантирди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бухорода янгиланган мактабгача таълим муассасасида бўлиб, болалар билан суҳбатлашди.

У болаларнинг қувончи ва Президентга билдирган самимий миннатдорлигини алоҳида таъкидлади.

«Ҳаммалари Президентимизга раҳмат дейишмоқда. Бундан катта бахт борми? Мен учун йўқ», — деди Саида Мирзиёева.

Унинг таъкидлашича, бундай замонавий ва қулай шароитлар босқичма-босқич мамлакатнинг барча ҳудудларида яратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 29
  • 🔥 12
  • 👎 2
  • 😢 1
Post #98995 3.12K
Трамп Ўзбекистонга ташриф буюриш ниятини билдирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Ўзбекистонга ташриф буюриш истагини билдирган. Бу ҳақда АҚШ президентининг глобал ҳамкорлик бўйича махсус вакили Паоло Замполли маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Трамп бу ниятини шахсан айтган ва ташриф имкони қадар тезроқ амалга ошишига умид қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👎 8
Post #98994 3.18K
Президентдан тарихий ғалабаларга юксак эътироф: спортчиларимиз табрикланди

Президент Шавкат Мирзиёев Япониянинг Айти-Нагоя шаҳрида ўтказилган XX ёзги Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларини самимий табриклади.

Ўзбекистон терма жамоаси 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза — жами 70 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллади.

Давлат раҳбари спортчилар, мураббийлар, уларнинг ота-оналари ва мухлисларга миннатдорлик билдириб, ушбу натижалар 2028 йил Лос-Анжелес Олимпиадаси учун мустаҳкам замин бўлишини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 20
  • 🔥 10
  • 👎 2
Post #98993 3.27K
Россиядаги вабо хавфи: Қирғизистон чегарада назоратни кучайтирди

Қирғизистон Россияда вабо касаллиги қайд этилгани ҳақидаги хабарлар ортидан давлат чегарасида санитария-карантин назоратини кучайтирди.

Барча санитария-карантин пунктлари кучайтирилган тартибда ишламоқда. Мутахассислар чегарада одамлар, транспорт ва юклар ҳаракатини назорат қилмоқда.

Вазият санитария-эпидемиология хизмати назоратига олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 4
Post #98992 3.27K
Ўзбекистон орқали Покистон портларига янги темир йўл йўли очилиши мумкин

Қозоғистон, Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари Қозоғистон — Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон (CASA) темир йўл йўналишини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича англашув меморандумини имзолади.

Лойиҳа Марказий ва Жанубий Осиёни темир йўл орқали боғлаб, Покистоннинг денгиз портларига чиқиш имкониятини яратиши кўзда тутилмоқда.

Лойиҳа доирасида техник-иқтисодий тадқиқотлар ўтказилиб, темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш имкониятлари ўрганилади. Шунингдек, техник, иқтисодий ва молиявий масалаларни комплекс таҳлил қилиш учун махсус ишчи гуруҳ тузиш режалаштирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #98991 3.23K
Гиёҳвандлик уни 10 йилга қамоққа етаклади

«Ўзимни кечира олмайман»: гиёҳвандлик савдоси сабаб 10 йилга қамалган йигитнинг Бухоро панжаралари ортидаги изтироблари

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #98990 3.42K
Дори нархидаги «ўйинлар» фош бўлди: айрим дорихоналарда нарх 5 бараваргача оширилган

Рақобат қўмитасининг «сирли мижоз» тадбирлари давомида айрим дорихоналарда дори воситалари рухсат этилган нархдан бир неча баравар қимматга сотилгани аниқланди.

Жумладан, «SHUNQORLAR»да «Полимик» 12,8 минг сўм ўрнига 70 минг, «Конвулекс» 66,4 минг ўрнига 395 минг сўмдан таклиф қилинган. «MUNO FARM»да «Стимулотон» 50,6 минг ўрнига 295 минг сўмдан сотилган.

Айрим дорихоналарда «Бактамед», «Но-шпа», «Слидерон» ва бошқа дорилар ҳам белгиланган нархдан қиммат сотилгани қайд этилган. «FERUZA NUR MED»да «Полимик» нархи қарийб 5 баравар оширилган.

Ҳолатлар бўйича дорихоналарга мажбурий кўрсатмалар берилган, лицензия талабларига риоя этилиши юзасидан ваколатли органга сўров юборилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 9
Post #98989 3.07K
Қашқадарёда солиқчилар 122,6 млн сўмни ўзлаштиргани фош бўлди

Қарши шаҳар солиқ инспекциясининг давлат солиқ бош инспекторлари М.А., Ш.Т. ва бошқалар 97 нафар солиқ тўловчидан 122,6 млн сўмни солиқ қарзини сўндириш баҳонасида олиб, шахсий ҳисобварақларга кирим қилмасдан ўзлаштиргани аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими ўтказган терговга қадар текширувда мазкур ҳолат фош этилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →