Диққат! Киберфирибгарлар тузоғига тушманг — биргина хато барча жамғармаларингиздан айрилишингизга сабаб бўлиши мумкин!
Бугунги кунда киберфирибгарлар фуқароларнинг ишончини қозониш орқали уларнинг банк карталари ва шахсий маълумотларини қўлга киритишга уринмоқда.
Ўзини банк ходими сифатида таништириб қўнғироқ қилаётган, сохта ютуқлар ёки қимматбаҳо совғаларни ваъда қилаётган шахслардан эҳтиёт бўлинг!
Унутманг: биргина эҳтиётсизлик ҳисобингиздаги барча маблағлардан айрилишингизга олиб келиши мумкин!
Шубҳали ҳаволаларга ўтманг, номаълум манбалардан юборилган APK файлларни юклаб олманг. Ҳеч кимга SMS-кодларингизни, банк картангиз маълумотларини ва бошқа махфий маълумотларни ошкор қилманг.
Киберфирибгарлик қурбонига айланмаслик учун доимо ҳушёр бўлинг, шахсий маълумотларингизни ҳимоя қилинг ва қурилмангиз хавфсизлигига бефарқ қараманг. Телефонингизга "APK QO'RIQCHI" иловасини юклаб олинг.
Огоҳ бўлинг!
Фирибгарларга имконият берманг — маблағларингиз ва шахсий маълумотларингизни бугунданоқ ҳимоя қилинг!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99483
3.55K