Саида Мирзиёева Henderson Land Group раҳбари билан учрашди
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 16 октябрь куни “Henderson Land Group” бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди. Мулоқотда қайта тикланувчи энергетика, Янги Тошкент инфратузилмасини ривожлантириш ва таълим соҳаларидаги истиқболли қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.
Мирзиёева компанияни ХХРнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудудидаги энг йирик холдинглардан бири сифатида қайд этди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Гонконгнинг етакчи бизнес доиралари билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор.
Шунингдек, ҳамкорликдаги ташаббусларни янги ташкил этилаётган Тошкент халқаро молия маркази орқали қўллаб-қувватлаш имконияти муҳокама қилинган. Саида Мирзиёева Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99475
1.61K

- 👍 47
- 👎 1
- 🔥 1