Тиббиётда таниш-билишчиликка йўл қўйилганми? Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий муносабат билдирди
"Ижтимоий тармоқларда Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Х. Асадов ўз турмуш ўртоғи Г. Асадовани туманлараро перинатал маркази раҳбари лавозимига тайинлагани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан айни вақтда тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, кадрларни лавозимларга тайинлашда қонунчилик талабларига қатъий риоя этилиши шарт. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 121-моддасида яқин қариндошларнинг бевосита бўйсуниш ёки назорат остида ишлашига доир чекловлар белгиланган.
Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси кадрлар тайинловида қонунийлик ва шаффофликни таъминлаш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратади. Ўрганиш натижаларига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади", дейилади соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий муносабатида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99467
940
EFFECT.UZ | Расмий канал Танловга турмуш ўртоқ хўжайин: Тиббиётда таниш-билишчиликка йўл қўйилаётгани айтилмоқда Effect.uz’га Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари ўз турмуш ўртоғини туманлараро перинатал марказ раҳбари лавозимига тайинлаш учун ўтказилган танловда раислик қилгани…

- 👍 2