TGViewer
EFFECT.UZ | Расмий канал EFFECT.UZ | Расмий канал @effectuz · 17K subscribers
Post #99316 2.16K
Пахта теримида 3,4 млн тонна ҳосил йиғиб олинди

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, 12 октябрь ҳолатига кўра, мамлакат далаларида 3,4 млн тонна пахта хомашёси йиғиб олинган. Бу шартнома режасининг 76 фоизини ташкил этмоқда.

Жами ҳосилнинг 848 минг тоннаси қўлда, 2,6 млн тоннаси эса пахта териш машиналари ёрдамида йиғиб олинган. Шу тариқа, теримнинг қарийб 75 фоизи механизация ҳисобига тўғри келмоқда.

Қайд этилишича, қўлда терилган пахтанинг 174 минг тоннаси техника кириши учун даланинг чет қисмларидан, 674 минг тоннаси эса машина кириши қийин бўлган кичик майдонлардан йиғиб олинган.

Ҳозирда теримга 3 мингга яқин юқори унумдор пахта териш машинаси жалб қилинган. Жорий йилда фермер хўжаликлари ва агрокластерларга лизинг асосида 1 мингдан ортиқ замонавий техника етказиб берилган.

12 октябрь кунининг ўзида машиналар томонидан 147 минг тонна пахта терилган бўлиб, бир техника ҳисобига ўртача 50 тоннадан ҳосил тўғри келган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 🤔 3
  • 👍 2
  • 🤷‍♂ 1
More from @effectuz
  1. Oct 14, 2026Пешеходдаги фожиа : Tергов натижалари кутилмоқда Тошкентда содир бўлган йўл-транспорт ҳоди…
  2. Oct 14, 2026Трамп Хоманаийни ўлдириш хато бўлганини тан олди АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши…
  3. Oct 14, 202610 ёшли боланинг ўлимига сабаб бўлган ИИБ ходими 5 йилга қамалди Сурхондарё вилоятининг Те…
  4. Oct 14, 2026Иссиқ сув ва иситиш тарифлари 30% га оширилади — аммо, ҳисоблагичи йўқлар учун хушхабар бо…
  5. Oct 14, 2026Суюлтирилган газ нархи ошиши кутилмоқда Ҳукумат томонидан суюлтирилган газ (пропан) нархла…
  6. Oct 14, 2026Россиялик репер Қозоғистонда гиёҳвандлик моддалари контрабандасида гумонланиб ушланди У ҳа…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →