TGViewer
EFFECT.UZ | Расмий канал EFFECT.UZ | Расмий канал @effectuz · 17K subscribers
Post #99287 1.6K
Покистонда йўловчиларни олиб кетаётган поезд релсдан чиқиб кетди

Покистонда 13 октябрь куни йўловчи поезди релсдан чиқиб кетиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди. Маълум қилинишича, Карачи шаҳридан Пешоварга йўл олган поезд Панжоб вилоятидаги Шер Шоҳ шаҳри яқинида ҳалокатга учраган.

Қутқарувчилар ҳалок бўлган тўрт кишининг жасадини топган. Шунингдек, поезднинг 14 та вагонида бўлган йўловчилар эвакуация қилинган. Жароҳатланганлар шифохонага етказилган, ҳодиса жойига фавқулодда хизматлар ва тиббиёт ходимлари юборилган.

Покистон президенти Асиф Али Зардарий ва бош вазир Шаҳбоз Шариф қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича масъул идораларга топшириқ берган.

Покистонда темирйўл ҳалокатлари аввал ҳам кузатилган. Бунга темирйўл инфратузилмасининг эскиргани ва тизимга етарлича сармоя киритилмагани сабаб сифатида кўрсатилади.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 2
More from @effectuz
  1. Oct 13, 2026Ис гази — сезилмас хавф: бир хато ҳаётга зомин бўлиши мумкин Иситиш мосламаларидан нотўғри…
  2. Oct 13, 2026Эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилиши мумкин 2026 йил ноябрь ойида эҳтиёжма…
  3. Oct 13, 2026Адолат ва қонун устуворлиги — олий мақсад Олий суд раиси Робахон Махмудова билан эксклюзив…
  4. Oct 13, 2026Тошкентнинг 4 туманида газ вақтинча ўчирилади 14 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача То…
  5. Oct 13, 2026Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди Айни дамда Навоий шаҳри ҳокимлиги биносида вилоят ҳок…
  6. Oct 13, 2026Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга амалий ташриф билан боради Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзи…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →