Пахтачида даҳшатли ЙТҲ: буви ва 2 ёшли набира ҳалок бўлди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманида скутер ва Кобалт автомобили иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 57 ёшли аёл ва унинг 2 ёшли набираси ҳалок бўлди. Скутерни бошқарган эркак оғир аҳволда шифохонада қолмоқда.
Ҳодиса 9 октябрь куни туманнинг Миркан маҳалласида содир бўлган. Маҳаллада яшовчи эркак скутерда ҳаракатланаётиб, Кобалт автомобили билан тўқнашган. Скутерда унинг турмуш ўртоғи ва набираси ҳам бўлган.
Тўқнашув оқибатида 57 ёшли С. А. ва унинг 2 ёшли набираси Х. Ҳ. ҳалок бўлган. Скутер ҳайдовчиси эса тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Унинг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Марҳумлар ҳақида Миркан маҳалласи гуруҳида ҳам маълумот берилган. Ҳозирча Самарқанд вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан расмий маълумот бермаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99283
1.8K