Балида ёқилғи тақчиллиги: АЗСларда узун навбатлар юзага келди
Индонезиянинг Бали оролида бензин тақчиллиги кузатилмоқда. Ёқилғисиз қолишдан хавотирланган маҳаллий аҳоли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида узун навбатларга турмоқда.
Маълум қилинишича, таъминотдаги кечикишлар бензин танқислигига сабаб бўлган. Энг оғир вазият сайёҳлар орасида машҳур бўлган Улувату ва Убуд ҳудудларида кузатилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99260
2.57K