«CITY TOWER»: Тошкент шаҳар суди ҳолатга аниқлик киритди
Тошкент шаҳар суди «CITY TOWER» иши бўйича тарқалган хабарларга муносабат билдириб, жиноят иши судда мазмунан кўрилмаганини маълум қилди.
Судга кўра, Тошкент шаҳар судида фақат «IQBOL ZAMIN SEVRIS» МЧЖ иши доирасида шахсга нисбатан қўлланилган қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси устидан берилган апелляция шикояти кўриб чиқилган.
Шунингдек, процессуал мажбурлов чораларига оид масалалар қонунга мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилиши, судьянинг процессуал тартибда назарда тутилмаган ҳолда манфаатдор шахслар билан мулоқот қилиши мумкин эмаслиги таъкидланган. Апелляция шикояти якунида эса эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолдирилган.
Шу билан бирга, 1700 нафар фуқаронинг «CITY TOWER» билан боғлиқ уй-жой ва молиявий манфаатлари масаласи ҳануз долзарб бўлиб қолмоқда.
EFFECT.UZ ушбу ишни кузатишда давом этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99256
3.27K
EFFECT.UZ | Расмий канал ⚡️«CITY TOWER»: 1700 нафар фуқаронинг мурожаатидан сўнг Тошкент шаҳар биносида зиддият содир бўлди Аввалроқ, EFFECT.UZ Тошкентдаги «CITY TOWER» қурилиш лойиҳаси ва «IQBOL ZAMIN SEVRIS» МЧЖ билан боғлиқ муаммолар юзасидан 1700 нафар фуқаронинг мурожаатлари…
