Андижонда ўқувчи қизлар жанжали: синф раҳбари лавозимидан озод этилди
Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги 11-мактабда уч нафар ўқувчи қиз ўртасида жанжал содир бўлди. Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.
Маълум қилинишича, воқеа 13 октябрь куни соат 14:00 атрофида, танаффус вақтида «Қўштепа» маҳалласидаги мактабда юз берган.
Ҳолатдан сўнг мактаб маъмурияти, профилактика инспектори ва ота-оналар иштирокида ўқувчилар билан профилактик суҳбат ўтказилган. Ота-оналарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Шунингдек, синф назоратида камчиликларга йўл қўйгани сабабли синф раҳбари Ш.Н. синф раҳбарлиги вазифасидан озод этилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99361
1.24K
EFFECT.UZ | Расмий канал Video