Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқотлашди
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни Туркманистон томонидан Авазада бўлиб ўтган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви, МДҲ саммити ва Каспий экологик форумига самарали раислик қилингани ҳамда уларни муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади.
Суҳбат давомида изчил ривожланиб, амалий мазмун билан бойиб бораётган Ўзбекистон – Туркманистон стратегик шериклигининг барқарор ижобий суръати мамнуният билан қайд этилди.
Томонлар ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш, транспорт-логистика соҳасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш муҳимлигини таъкидладилар.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99253
3.19K

- 👍 66
- 🔥 10
- 👎 1