Сирдарёга ким ҳоким бўлди: Зайнилобиддин Низомиддинов ҳақидаги хабарлар тасдиғини топмади
Вилоят ҳокимлигининг матбуот хизматининг маълум қилишича, бир қатор расмий ва норасмий каналларда 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири иштирокида Сирдарё вилояти ҳокимлигида йиғилиш ўтказилгани ҳамда унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз. 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан Сирдарё вилоятида ҳеч қандай йиғилиш ўтказилмаган.
Бундан ташқари, бошқа оммавий ахборот воситалари Президент администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти раҳбари Дониёр Қодировни вилоята вақтинча ҳоким этиб тайинланганини ёзмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99251
2.92K
