Ўзбекистонда 3,4 миллион тонна пахта териб олинди
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилишича, 2026 йил 12 октябрь ҳолатига мамлакатда 3,4 миллион тонна пахта хомашёси йиғилган. Бу мавсум учун белгиланган 4,5 миллион тонналик шартномавий кўрсаткичнинг 76 фоизини ташкил этади.
Ҳосилнинг 2,6 миллион тоннаси машиналарда, 848 минг тоннаси қўлда терилган. Вазирлик қайд этишича, умумий теримнинг 75 фоизи механизациялашган терим ҳиссасига тўғри келмоқда.
Мавсумга 3 мингга яқин пахта териш машинаси жалб қилинган. Шундан мингдан зиёди жорий йилда фермер хўжаликлари ва агрокластерларга лизинг асосида етказиб берилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99247
2.8K
