Биргина сохта APK файлни очиш — телефондаги маълумотлар ва маблағлар хавфсизлигига жиддий таҳдид солиши мумкин.
Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи ўринбосари Жаҳонгир Сагдуллаевнинг таъкидлашича, бугунги кунда фуқароларнинг 50 фоизи сохта APK файлларни очиш орқали киберҳужумга учрамоқда.
Унинг айтишича, бундай ҳолатларнинг асосий сабабларидан бири — аҳоли ўртасида кибержиноятларга қарши ҳуқуқий ва рақамли маданиятнинг етарли даражада шаклланмагани.
«Юртимиз аҳолисида кибержиноятларга оид ҳуқуқий маданият ҳали етарли эмас. Шу боис барча журналист ва блогерларни кибержиноятларнинг олдини олиш билан боғлиқ ҳуқуқий тарғиботларда фаол иштирок этишга чақирамиз», — деди Жаҳонгир Сагдуллаев.
У журналист ва блогерларни кибержиноятларнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот ишларида фаол иштирок этишга чақирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
