ИИВ: 5 мингга яқин бедарак йўқолган фуқаро оиласи бағрига қайтарилди
2026 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда олдини олиш мумкин бўлган 24 828 та жиноят қайд этилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 021 тага кам. Хусусан, ёшлар иштирокидаги жиноятлар 24 фоизга, аёллар томонидан содир этилган жиноятлар 20,7 фоизга камайди.
Ҳисобот даврида ички ишлар органлари ходимларининг ташаббуси билан 31 917 та жиноят аниқланди. Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 13 293 та жиноят фош этилиб, 3 тонна 357 килограмм гиёҳвандлик воситаси ва 2 миллион 773 минг дона назорат остидаги дори воситаси мусодара қилинди.
Тезкор тадбирлар натижасида аввал содир этилган 20 мингдан ортиқ жиноят фош этилди, қидирувдаги қарийб 8 минг нафар шахс ушланди. Бундан ташқари, 4 863 нафар бедарак йўқолган фуқаро оиласига қайтарилди.
Ҳисобот даврида коррупцияга қарши курашиш йўналишида 6 293 та жиноят аниқланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99241
2.81K
