ФВВ қутқарувчилари “Катта Чимён” тоғида адашиб қолган фуқароларни қутқарди
Кеча, 11 октябрь куни 13:26 да Тошкент вилояти ФВББга “112” тизими орқали Бўстонлиқ тумани ҳудудида жойлашган "Катта Чимён” тоғига 7 нафар фуқаро сайр қилиш мақсадида бориб, йўлдан адашиб қолиши натижасида тоғдан тушолмай қолганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, қутқарувчилар айтилган манзилга етиб бориб, ҳудудда қидирув-қутқарув ишларини амалга оширган ва адашиб қолган фуқароларни топиб, соғ-саломат хавфсиз ҳудудга олиб чиқишган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99237
2.43K
- 👍 2
- 😢 1