Ўзбекистонда ички авиачипталар 20 фоизгача арзонлашди
Ўзбекистонда ички авиақатновлар учун чипта нархлари 16 октябрдан бошлаб ўртача 20 фоизгача пасайтирилади.
Рақобат қўмитаси ва «Uzbekistan Airways» ҳамкорлигида ташиш харажатларини мақбуллаштириш имкониятлари ўрганилиб, тарифлар қайта кўриб чиқилди.
Янгилик ички туризмни ривожлантириш, ҳудудлар ўртасида қатновларни қулайлаштириш ва аҳоли учун авиасайёҳатларни ҳамёнбоп қилишга қаратилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99234
2.59K

- 😢 14
- 👎 9
- 👍 3