Янги Тошкентга $200 миллиардлик инвестиция жалб қилиш имконияти бор
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда инвесторлар ва тадбиркорлар билан учрашиб, шаҳар қурилишини жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилмоқда.
Қайд этилишича, ҳозиргача Янги Тошкентга 2 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритилган. Биринчи босқичда 6 минг гектар майдонда 50 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Янги аэропорт қурилиши билан ҳудуднинг инвестиция салоҳиятини 200 миллиард долларгача етказиш мумкин.
Давлат раҳбари хусусий секторни жалб қилиш суръатлари пастлигини таъкидлаб, ер ажратиш, рухсатномалар олиш ва тўловлар билан боғлиқ тўсиқларни бартараф этиш зарурлигини қайд этди. Инвесторлар учун қулай шароит яратиш ва лойиҳаларни амалга ошириш жараёнларини соддалаштириш вазифаси қўйилди.
Йил охиригача Янги Тошкентда 20 минг хонадонни фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Шунингдек, 55 минг ўринли стадион қурилмоқда. Давлат идораларини ҳам босқичма-босқич Янги Тошкентга кўчириш белгиланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99224
2.69K

- 👍 19
- 🔥 11
- 👎 1