Ўзбекистоннинг 44,9 млн гектар ери қандай тақсимланган?
2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ер майдони 44,9 млн гектарни ташкил этади. Шундан 4,4 млн гектари — суғориладиган ерлар.
Мамлакат ер фонди 8 та тоифага бўлинган:
🔴 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар — 25,9 млн га;
🔴 Ўрмон фонди ерлари — 11 млн га;
🔴 Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация ерлари — 4,3 млн га;
🔴 Захира ерлар — 1,5 млн га;
🔴 Сув фонди ерлари — 1,2 млн га;
🔴 Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар — 827,8 минг га;
🔴 Аҳоли пунктлари ерлари — 216,7 минг га;
🔴 Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар — 34,5 минг га.
📊 Жами — 44,9 млн гектар.
Энг катта улуш қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга тўғри келади. Уларнинг майдони мамлакат умумий ер фондининг қарийб 58 фоизини ташкил этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99068
3.58K