«Қамоқ ҳавас қиладиган жой эмас»: 7 йилга қамалган йигит панжара ортидаги ҳаёти ҳақида гапирди
Кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси учун 7 йилга озодликдан маҳрум этилган йигит Бухородаги жазони ижро этиш муассасасидаги ҳаёти, қилган хатоси ва ундан олган сабоқлари ҳақида гапирди.
Унинг айтишича, қамоқда инсон эркинликнинг ҳақиқий қадрини янада чуқурроқ англар экан. «Қуёшни ярим соат кўрамиз», дея таъкидлаган маҳкум ёшларни бундай хатога йўл қўймасликка чақирди.
Бир нафар фарзанди борлигини айтган йигит давлат раҳбаридан ҳам ўз ҳолати бўйича енгиллик сўраганини билдирди.
Унинг панжара ортидаги ҳаёти, қилган хатоси, фарзанди ҳақидаги ўйлари ва ёшларга берган сабоғи — батафсил видеода.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99064
2.63K