Президент Шавкат Мирзиёев янги ташкил этилган Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тақдимот билан танишди.
Ягона вазирликни ташкил этишдан асосий мақсад — мактабгача таълимдан олий таълим ва илм-фангача бўлган жараёнларни бир тизимга бирлаштириш, таълим сифатини ошириш ва инсон капиталини ривожлантириш.
Тақдимотда:
— таълим мазмунини замонавий ва меҳнат бозори талабларига мослаштириш;
— мактабларда дарслик ва баҳолаш тизимини такомиллаштириш;
— сунъий интеллектдан таълимда фойдаланиш;
— касбий таълимда дуал тизимни кенгайтириш;
— университетлар мустақиллигини ошириш;
— илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Президент таълимнинг боғчадан олийгоҳгача бўлган барча босқичлари ягона вертикал сифатида ишлаши ва мактаб билан университет ўртасидаги узвийликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Масъулларга билдирилган таклифларни пухта ишлаб чиқиш топширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


