Муқимий театрида янги давр: Фотиҳ Жалолов директор этиб тайинланди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри директори этиб тайинланди.
Фотиҳ Жалолов бунга қадар Маданият вазирлиги ҳузуридаги Халқаро фестиваллар дирекцияси директори лавозимида фаолият юритган.
7 октябрь куни янги раҳбар театр жамоасига Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Нодирбек Сайфуллаев томонидан таништирилди.
Унга театрнинг ижодий салоҳиятини ошириш, замонавий ёндашувларни жорий этиш ва миллий театр санъатини ривожлантириш вазифалари белгиланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99052
2.5K

- 👍 2