Самарқанддаги йирик кўргазма: биринчи куннинг ўзида 490 миллиард сўмлик шартномалар имзоланди
Самарқанд вилоятида транспорт соҳасига бағишланган “Миллий саноат занжири” кўргазмасининг биринчи куни якунланди. Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни йирик давлат буюртмачилари билан бевосита боғлаш, саноат кооперациясини кенгайтириш ва янги маҳаллийлаштириш лойиҳаларини шакллантиришдан иборат.
Кўргазма доирасида 2 мингдан зиёд маҳсулот ва технологик ечимлар намойиш этилиб, давлат буюртмачилари, ишлаб чиқарувчилар ва инвесторлар иштирокида фаол музокаралар олиб борилди.
Биринчи кун якунларига кўра, тадбирда 80 дан ортиқ корхона иштирок этди ва унга 1200 нафардан зиёд киши ташриф буюрди. Кун давомида 30 та B2B ҳамда 20 та B2G учрашувлари ўтказилиб, янги алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида 81 та ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Энг муҳими, давлат харидлари орқали жами 490 миллиард сўмлик 4 778 та шартнома тузилди.
Кўргазма эртага ҳам ўз ишини давом эттиради. Иккинчи кун дастурида ҳамкорлик меморандумлари ва шартномаларини имзолаш, янги ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича музокаралар ҳамда амалий учрашувлар давом эттирилиши кўзда тутилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #96389
3K










- 🤔 4