TGViewer
EFFECT.UZ | Расмий канал EFFECT.UZ | Расмий канал @effectuz · 17K subscribers
Post #92858 4.82K
Ўзбекистонда 31 майгача балиқ овлаш тақиқланди

11 мартдан 31 майгача Амударё ва Сирдарёда, 26 апрелдан 10 июнгача Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлашга тақиқ қўйилади.

Шунингдек, бошқа барча табиий сув ҳавзаларида 16 апрелдан 31 майгача балиқ овлаш тақиқланади. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу таъқиқ 2020 йил 8 июлдаги “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги 627-сонли қонуни ҳамда вазирлар маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 80-сон қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, юқорида қайд этилган муддатлар балиқларнинг кўпайиш даври ҳисобланади. Агар бу даврда балиқлар овланса, сони кескин камайиб, айрим турлар йўқолиб кетиш хавфи туғилади.

Маълумот учун, ушбу қарор сунъий сув ҳавзалари ёки ирригация тармоқларида интенсив технологиялар асосида балиқ етиштириш, аквакултура фаолияти, шунингдек, қафас, яъни садок мосламаларида балиқ етиштириш ва овлаш жараёнларига татбиқ этилмайди.

Эслатиб ўтамиз, тақиқланган давр ва ҳудудларда балиқ овлаш маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 😢 1
More from @effectuz
  1. Oct 14, 2026Танловга турмуш ўртоқ хўжайин: Тиббиётда таниш-билишчиликка йўл қўйилаётгани айтилмоқда Ef…
  2. Oct 14, 2026Халқаро курьерлик жўнатмалари учун божхона йиғими 20 фоизга камайтирилади Бу Президентнинг…
  3. Oct 14, 2026Бағдоднинг қулаши: мўғуллар йўқ қилган билимлар ва қонли тарих 1258-йил. Тигр дарёси бўйид…
  4. Oct 14, 2026Шавкат Мирзиёев иссиқхоналар фаолиятига «яшил» технологияларни жорий қилиш юзасидан тақдим…
  5. Oct 14, 2026Энергия ислоҳотлари даврида эҳтиёжманд аҳолига 1,7 трлн сўм ёрдам қилинади Газсиз хонадонл…
  6. Oct 14, 2026Қашқадарёда сел туфайли бир киши ҳалок бўлди Деҳқонобод туманида кузатилган сел оқибатида…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →